Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пашинян КХШТ кенгаши декларациясини имзолашдан бош тортди

Пашинян КХШТ кенгаши декларациясини имзолашдан бош тортди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгаши декларациясини имзолашдан бош тортди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Арманистон Озарбайжон билан «Озарбайжон қўшинларини Арманистон Республикаси суверен ҳудудидан 2021 йил 11 майдан бошлаб дастлабки позицияларига зудлик билан ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш» масаласи бўйича сиёсий-дипломатик ишларни тезлаштиришни таклиф қилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, вазиятга аниқ сиёсий баҳо берилмагани ташкилотга ўз мажбуриятларидан воз кечиш имконини бериши мумкин ва Озарбайжон буни ташкилотнинг кейинги тажовузкорлиги учун яшил чироқ сифатида кўриши мумкин.

«Мен Арманистонга ёрдам бериш тўғрисида тақдим этилган баёнот етарли даражада ишлаб чиқилмаган деб ўйлайман ва мен уни ҳозир бу шаклда имзолашга тайёр эмасман», дейди Арманистон бош вазири.

Маълумот учун, узоқ йиллардан бери Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ масаласида ўзаро зиддият мавжуд эди. 2020 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган ҳарбий тўқнашувдан сўнг ҳар икки томон келишувга эришди. Келишувга кўра, Арманистон Озарбайжонга Кельбаджар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг