Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пашинянга ултиматум қўйилди

Пашинянга ултиматум қўйилди

Фото: AFP

Ереванда намойишчилар Арманистон бош вазири Никол Пашинянга келаётган сешанба куни соат 12:00гача ўз лавозимидан кетишини талаб қилишди, деб хабар берди РИА Новости.

«Агар у буни қилмаса, итоатсизлик ҳаракатлари бутун мамлакат бўйлаб ёйилади. Агар у сешанба кунигача лавозимидан кетмаса, биз уни ўзимиз олиб ташлаймиз», деди мухолифат партияси вакили Ишхан Сагателян бош вазир қароргоҳи олдида йиғилганларга.

Шанба куни ўн минглаб намойишчилар Ереван марказида тўпланиб, Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишди. Митингдан кейин намойишчилар унинг ҳукуматдаги қароргоҳига бордилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг