Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонлик таниқли хонанда автоҳалокатга учради (Видео)

Қирғизистонлик таниқли хонанда автоҳалокатга учради (Видео)

Фото: «Bars.media»

Қирғизистонлик таниқли хонанда Асел Кадирбекова Бишкекда автоҳалокатга учради. Ҳозир у реанимацияда. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Ҳодиса жума куни юз берди. «Toyota Camry» автомобили қўриқлаш хизмати машинаси билан тўқнашиб кетган.

Бишкек травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази раҳбарининг сўзларига кўра, 29 ёшли хонанда комада, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, бош мияси шикастланган, ўмров суяги ва бўйин умуртқалари синган. Кадирбекова комадан чиққач шифокорлар уни операция қилишмоқчи.

Кадирбекова қирғизистонлик яна бир таниқли хонанда Нурлан Насипнинг рафиқаси ҳисобланади. У ижтимоий тармоқларда жуда фаол, «Instagram»да икки миллионта обуначиси бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг