Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистон-афғон чегараси: ҳафта ичида 4-қуролли тўқнашув юз берди

Покистон-афғон чегараси: ҳафта ичида 4-қуролли тўқнашув юз берди

Афғонистон-Покистон чегарасида жойлашган Пактия провинцияси Данд-о-Патан туманидаги Харлачи назорат пунктида бир ҳафта ичида 4-тўқнашув юз берди.

Etilaatroz нашри берган маълумотга кўра, Афғонистон томонидан ҳалок бўлган 3 киши ва 12 ярадор қўшни Чамкани туманидаги шифохонага, яна 3 нафар ярадор ва 2 нафар ҳалок бўлганлар эса вилоят маркази Гардез шаҳридаги касалхонага етказилган.

Улар орасида Толибон ҳарбийлари ва тинч аҳоли ҳам бор. Маҳаллий университет талабалари қурбонлар учун қон топширишни ташкил қилишган.

Покистон томонидан эса, DAWN нашрига кўра, 7 нафар ярадор, жумладан, 2 нафар вояга етмаган шахс касалхонага ётқизилган.

Чегарадаги қуролли тўқнашувлар сабаби очиқланмаган. Айрим манбаларга кўра, келишмовчиликларга Толибон ҳукуматининг Пактияни Нангарҳор ва Логар орқали Кобул билан боғлайдиган йўл ҳудудининг баҳсли қисмида фаоллашгани сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 ноябр куни Қандаҳор вилоятининг Спин Булдак туманидаги чегара пунктида номаълум сабабаларга кўра бошланган отишма 14 ноябр куни мазкур чегара пунктида Толибон ҳарбийси эканлиги айтилган шахснинг покистонлик чегарачилардан бирини отиб ўлдиргани ва яна икки кишини ярадор қилгани билан давом этган ва 15 ноябр куни қуролли тўқнашув Харлачи назорат пунктига кўчиб, у ерда ҳам бир неча соат давом этган эди.

Охирги тўқнашув 20 ноябр куни кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг