Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонга ёрдам беринг!

Покистонга ёрдам беринг!

Фото: UN.news

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш сув тошқинларидан зарар кўрган Покистонга икки кунлик ташриф билан келиб кетганди.

Шундан сўнг Бош котиб жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилди.

«Вайронкор тошқинлар оқибатидан азият чекаётган Покистон халқи билан бирдам эканимни билдириш учун бу мамлакатга келдим. Халқаро ҳамжамиятдан иқлимий ҳалокатга қарши курашишда Покистонга кенг кўламли ёрдам беришни сўрайман. Иқлимий ўзгаришлар оқибатида сайёрамизни вайрон қилувчи турли йўллардан кетишни бас қилайлик! Бугун унинг қурбони — Покистон. Эргага у сизнинг мамлакатингиз бўлиши мумкин», — деб ёзди Гутерриш Twitter даги саҳифасида.

Антониу Гутерриш ва Шаҳбоз Шариф сув тошқинидан азият чекканлар билан учрашди.
Фото: Romania Posts English

Эслатиб ўтамиз, кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари Покистонда камида 1 300 кишининг умрига зомин бўлган, миллионлаб кишилар бошпанасидан жудо бўлганди. Бош вазир Шаҳбоз Шариф сув тошқинлари оқибатида унинг мамлакати «чексиз» молиявий кўмакка муҳтожлиги ҳақида баёнот бериб, жаҳон ҳамжамиятидан мадад сўраганди.

Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус самолёти озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотлари, бошқа товарлардан иборат 40 тоннага яқин беғараз ёрдамни 2 сентябр куни Покистонга етказганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг