Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Полиция бошлиғининг дафн маросимида 32 киши ҳалок бўлди

Полиция бошлиғининг дафн маросимида 32 киши ҳалок бўлди

Фото: «tolonews.com»

Афғонистоннинг Нангарҳар вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Зоҳир Одилнинг сўзларига кўра, туманлардан биридаги полиция бошлиғининг дафн маросимида портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 103 киши яраланди, дея хабар берди «TOLO News» телеканали.

Аввалроқ 24 киши ҳаётдан кўз юмгани ва 68 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.

Сешанба куни Афғонистонда иккита террорчилик ҳужуми содир бўлди. Бунинг оқибатида ўнлаб инсонлар оламдан ўтди. Жангарилар Нангарҳар вилоятидаги ҳудудлардан бирининг полиция бошлиғи дафн маросимида теракт содир этишди. Вилоят ҳокимлиги вакилининг сўзларига кўра, портловчи ускуналарни террорчи-худкуш ишга туширган. «Франс Пресс»нинг маълум қилишича, мазкур ҳужумларга жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг