Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пулитцер мукофоти-2021 топширилди: Жорж Флойд, коронавирус, сиёсат ва коррупция...

Пулитцер мукофоти-2021 топширилди: Жорж Флойд, коронавирус, сиёсат ва коррупция...

Фото: «Getty Images»

Нью-Йоркда 11 июнь куни Пулитцер мукофоти-2021 топширилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

Жорж Флойд ўлими билан боғлиқ тафсилотларни ёритган «Star Tribune» газетаси (Миннеаполис, АҚШ) «Янгиликлар номинацияси»да ғолиб бўлди.

«The New York Times» газетаси коронавирус пандемияси ҳақидаги мақолалари учун «Жамиятга хизмат» номинациясида тақдирланди.

Уэсли Моррис нашриёти муаллифларидан бири ирқий тенгсизлик мавсузидаги мақолалари учун «Танқид» йўналишида ғолиб бўлди.

«Журналистик суриштирув» номинациясини «Boston Globe» ходимлари Мэтт Рошело, Вернал Коулман, Лаура Кримальди, Эван Аллен ва Брендан Маккарти қўлга киритишди.

Шунингдек:

  • «The Tampa Bay Times» газетаси 2020 йилда чоп этилган, Паско округидаги полициянинг қинғир ишлари ҳақидаги маҳаллий янгиликлари;
  • «BuzzFeed» портали Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан олиб бораётган сиёсатига бағишланган туркум мақолалари;
  • «Reuters» ва «The Atlantic» АҚШ федерал суди ва коронавирус борасидаги суриштирувлари учун тегишли мукофотлар билан тақдирланди.

Луиза Эрдрихнинг «Тунги қоровул» романи энг яхши бадиий китоб деб топилди (1950-йилларда ўз ерларидан кўчириб юборилган Америка ҳиндулари ҳақида).

«Энг яхши ҳужжатли китоб» номинациясини эса Дэвид Цуккино «Вилминтоннинг ёлғони» асари учун олди — унда АҚШда XIX аср охири ва XX аср бошларида оқ ирқ вакилларининг етакчиликка интилиш ҳаракати ҳикоя қилинади.

Маълумот учун: нуфузли Пулитцер мукофотига келиб чиқиши венгриялик журналист ва ношир Жозеф Пулитцер (1847-1911) асос солган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг