Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пулни қўл билан ушламанг, кўзга тик қараб гаплашманг — «кунчиқар юрт»нинг ғаройиб одатлари

Пулни қўл билан ушламанг, кўзга тик қараб гаплашманг — «кунчиқар юрт»нинг ғаройиб одатлари

Фото:«Wallpaperbetter»

Япония одоб-ахлоқ қоидалари ниҳоятда қийин бўлган мамлакат. Гарчи  оддий ҳаракатларни японлар тантанага айлантиргандек туюлсада, аммо бу қоидалар ҳеч кимга малол келмайди.

 Лифтда

Агар  бўш лифтга биринчи бўлиб сиз кирсангиз лифт капитани бўласиз ва сизнинг жойингиз клавиатура, яъни босиладиган тугмачалар ёнида. Ҳамма лифтга киргунча тугмачани сиз «бошқариб» турасиз, охирги қаватгача.

 Метрода

Метрода ҳамма нарса қатъий: вагонларда ҳам «жонли», ҳам телефонда гаплашиш, атрофдагиларга қараш одобсизлик.

Қарияларга, ногирон ва болаликларга зўрға оёқларида турган бўлса ҳам, уларга жой бериш мумкин эмас. Чунки улар учун ажратилган жойлар фақат улар учун,  агар сиз ушбу тоифаларга кирмасангиз, бу жойларни   эгаллаш умуман мумкин эмас.

Одамларга тегинманг

Японияда, ҳатто кўзга қараш одобсизлик ҳисобланади, тегиниш у ёқда турсин. Кўзларга узоқ вақт қараб туриш Японияда тажовузкорлик белгиси. Яна бир қизиқарли жиҳат бор: агар суҳбатдош узоқ вақт кўзларингизга узоқроқ қараб турса улар сизни ниманидир яширмоқда ёки ёлғон гапирмоқда деб ўйлашлари мумкин. Шунинг учун нигоҳларни қаратганда меъёрни сақлаш керак. Бу мамлакатда жуда кўп жой йўқ, шунинг учун ҳар бир япон бир-бирининг шахсий маконини ҳурмат қилади.   Жамоат жойларида ўпиш ҳам одобсизлик ҳисобланади.  

Спиртли ичимликлар

Японлар спиртли ичимликлар ичганда бутун ижтимоий иэрархия парчаланади, яъни улар чегарадан чиқиб ичишади, ашаддий маст бўлишади. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳушёр тортишганида, буларнинг ҳеч бири бўлмагандай ўзини тутишади. Яъни мастлик ҳолати ўша жойда унутилади.

Пул, пул, пул...

Пул билан ғалати муносабатлар мавжуд — улар негадир  жамоат жойларида пулларини намойишкарона ишлатишдан уялишади, шунинг учун анъанавий тарзда безатилган конвертлар бу ерда жуда машҳур. Агар сизда бундай конверт бўлмаса, пулни қоғозга ўраб беришингиз керак бўлади.

Супермаркетларда сиз кассага пул беролмайсиз, балки уни фақат махсус ликопча устига қўясиз.

 Совғалар

Японияда совға беришнинг жуда кучли маданияти бор ва йил давомида ҳар бир киши уларни бир-бирларига берадиган иккита алоҳида фасл мавжуд: о-чуген (ёзда) ва о-сеибо (қишда).

Кўплаб мамлакатларда совғани дарҳол очиш одат тусига кирган, аммо Японияда бу очкўзлик ва сабрсизлик белгисидир. Қолаверса, агар совға қилувчи ўзининг оддий совғасидан ҳижолат бўлсачи ва сизнинг юзингизга қандай қарайди.

Таъзим қилиш санъати

Бу мамлакатда таъзим санъати шу қадар муҳимки, болалар уни ёшлигидан ўрганадилар. Масалан бирорта одамни табриклаётганда   («эсяку»), 15 даража эгиласиз, яъни бу эгилиш тенг мақомга эга бўлганлар учун, ўқитувчи ва хўжайин учун 30 даража,  энг ҳурматли инсон учун 45даража, яъни агар сиз кечирим сўрасангиз ёки императорни кўрсангиз, шундай қилиб эгиласиз

Сиз даҳшатли хато иш қилиб қўйсангиз полга бошингизни текизишингиз керак бўлади.

Японияда мижоз ёки бизнес шеригига  алоҳида эҳтиром кўрсатишади. У кетаётганда бутун компания эшикка ёки лифтга кузатиб боради ва эшиклар ёпилгунча унга таъзим қилади.

Жамоат жойда

Бу ерда  ортиқча эътиборни жалб қилиш - баланд овозда гапириш ёки жамоат транспортида уяли алоқа воситасида мулоқот қилиш одобсизлик  ҳисобланади.  

Япон уйи  

Япон уйига кириб, пойабзалингизни ечиб олишингиз керак. Ҳар бир хона учун алоҳида шиппаклар мавжуд, агар уларни аралаштириб юборсангиз, масалан ошхона кийган шиппагингизни ҳожатхонага кийиб кирсангиз нақ кулгуга қоласиз.

Хаси

Хаси бу японча таом ейиладиган таёқчалар. Бу таёқчалардан фойдаланишнинг махсус одоб-ахлоқ, айтилмаган қоидалари мавжуд. Сиз стол устидаги таёқчалар билан расм чизишингиз ёки уларни бирон нарсага қаратишингиз мумкин эмас. Столга тушган озиқ-овқат парчасига таёқчалар билан тегиниш ва уни қўл билан олмаслик ёмон одат деб ҳисобланади.

 Таёқларингизни мушт билан ушламанг, чунки японлар буни таҳдид сифатида қабул қилишлари мумкин!

Японлар рамзий маъноларга ҳам катта аҳамият беришади, шунинг учун сиз таёқчалар билан овқатни бошқа бировнинг идишига ўтказмаслигингиз керак, чунки бу уларга марҳумнинг суякларини куйдирилгандан сўнг яқин қариндошларига бериш ҳолатини эслатади. Японияда овқатланиш тугагандан сўнг, таёқчаларни столга ёки идиш четига қўйиш одатий ҳолдир, лекин стаканга таёқчаларни қўйманг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг