Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Россиянинг тўртта асосий душманини айтди

Путин Россиянинг тўртта асосий душманини айтди

Россиянинг асосий душманлари — қашшоқлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмадаги муаммолардир. Бу ҳақда президент Владимир Путин ҳукумат раҳбарияти билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар берди ТАСС.

Россия раҳбари халқнинг фаровонлик даражасини яхшилаш муҳимлигини таъкидлади, чунки аҳолининг катта қисми мамлакатда қашшоқликда яшайди.

«Биз олдимизга қўйилган мақсадларга эришганимизни ишонч билан айтишга, шовқин солиб, ғалаба ҳақида уввос солишга ҳали эрта. Чунки душман ҳали енгилгани йўқ», - дея таъкидлаган Путин.

Аввалроқ Путин Жириновскийнинг Сибирга сургун қилиш жазосини тиклаш бўйича таклифига муносабат билдирганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг