Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин: «Украинада президент алмашиши ҳеч нарсани ўзгартирмади»

Путин: «Украинада президент алмашиши ҳеч нарсани ўзгартирмади»

Фото: «KP.ru»

Украинада президент алмашиши ҳеч нарсани ўзгартирган эмас. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин америкалик кинорежиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида маълум қилди.

Россия раҳбарининг фикрича, одамлар Зеленскийга Пётр Порошенко (Украинанинг собиқ президенти)га исён тариқасида ҳам овоз беришган.

Владимир Зеленский президентликка номзодини қўйганида Донбассдаги вазиятни изга солишга ҳам ваъда берганди.

«Бироқ у куни кеча, менимча, Парижда пайти, кутилмаганда сепаратчилар билан музокара ўтказиш мумкин эмас деб ҳисоблашини билдирди. Бу унинг сайловолди кампаниясида айтган гапларига мутлақо зид», — деди Путин.

Стоуннинг янги президент сайланганидан сўнг Киев сиёсатида бирон-бир ўзгариш борми, деган саволига жавобан Путин шундай деди:

«Бугунги кунда, афсуски, йўқ».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг