Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин янги бош вазир номзодини кўрсатди

Путин янги бош вазир номзодини кўрсатди

Фото: kremlin.ru

Владимир Путин янги бош вазир лавозимига Федерал солиқ хизмати бошлиғи Михаил Мишустин номзодини таклиф қилди, деб хабар бермоқда Кремл матбуот хизмати.

«Президент Владимир Путин бугун Михаил Мишустин билан учрашди ва унга ҳукумат раиси лавозимини эгаллашни таклиф қилди. Унинг розилигини олгач, давлат Думасида кўриб чиқиш учун Бош вазир лавозимига Мишустиннинг номзодини кўрсатди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев мамлакат президенти Владимир Путиннинг парламентга мурожаатидан сўнг бутун ҳукумат истеъфога чиқаётганини маълум қилганди.

Президент фармонига кўра, янги бош вазир тайинлангунга қадар ҳукумат раҳбари вазифасини Дмитрий Медведев вақтинча бажариб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг