Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путиннинг «фавқулодда мурожаати» бўйича хабар тарқалди

Путиннинг «фавқулодда мурожаати» бўйича хабар тарқалди

Россия президенти Владимир Путиннинг айрим тармоқларда кўрсатилган фавқулодда мурожаати ҳақиқатдан йироқ ва бузғунчиликдир.  Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар аллақачон вазиятни назоратга олган.

Хусусан, Воронеж вилояти аҳолиси хакерлар радиостанцияларни бузиб киришгани ҳақида хабар берган.

Хабарда Украина қўшинларининг чегара ҳудудларига бостириб кириши, ҳарбий ҳолат жорий этилиши, умумий сафарбарлик ва аҳолини Россиянинг ички ҳудудига эвакуация қилиш ҳақида маълумотлар тарқалди. Воронеж вилояти ҳукумати раддия эълон қилди.

Белгород вилоятининг тезкор штаб-квартираси ҳам маълумотни сохта деб атади.

Путиннинг фейк мурожаати «Мир» радиостанцияси орқали янграган. Унинг овозини украиналик хакерлар сохталаштирган бўлиши мумкин. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг