Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаҳрамонмарашда кучли зилзиладан сўнг 648 та афтершок қайд этилди

Қаҳрамонмарашда кучли зилзиладан сўнг 648 та афтершок қайд этилди

Зилзиладан кейинги Қаҳрамонмараш.

Туркиядаги зилзида ўчоғи — Қаҳрамонмарашда 6 февралдаги 7,7 магнитудали зилзиладан сўнг жами ҳисоблаганда 648 та афтершок қайд этилди. Бу ҳақда Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) баёнот берди.

Афтершоклар — такрорий ер қимирлашлари.

Таъкидланишича, ҳудудда вақтинча яшаш учун 50 818 та чодир ўрнатилган. Одамларга руҳий мадад бериш мақсадида 2 902 нафар мутахассис жалб этилган.

8 феврал соат 09:30 (Ўзбекистон вақти) ҳолатига Туркияда зилзила қурбонлари сони 7,1 минг нафар, жароҳатланганлар сони 40,9 минг нафардан ошиб кетди.

Табиий офатдан қўшни мамлакатлар ҳам азият чекмоқда. Хусусан, Сурияда қурбонлар сони 2,5 минг, жароҳатланганлар сони 4,5 минг нафардан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг