Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайта сайланган Эммануэл Макронни кимлар биринчи бўлиб табриклади?

Қайта сайланган Эммануэл Макронни кимлар биринчи бўлиб табриклади?

Фото: AP

Бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари Франция президентлигига қайта сайланган Эммануэл Макронни ғалаба билан табриклашди, деб хабар берди «Euronews».

Макронни табриклаганлар: АҚШ ҳамда Украина президентлари Жо Байден, Владимир Зеленский, Италия бош вазири Марио Драги, Германия ҳамда Австрия канцлерлари Олаф Шолц, Карл Нехаммер ва бошқалар. Шунингдек, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Еврокенгаш раиси Шарл Мишел ҳам Макронни биринчилар қаторида табриклашган.

Кеча, 24 апрель куни бўлиб ўтган сайловда 98 фоиз бюллетенлар ишланганидан сўнг Эммануэл Макрон 58,32 фоиз, Марин Ле Пен 41,68 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган.

Мағлубиятини тан олган Ле Пен энди парламент сайловида курашни давом эттиришини айтди. У бу галги сайловдаги натижасини салкам ғалабага тенглаштирди. Чунки беш йил аввалги сайловнинг иккинчи турида 35 фоиздан кам овоз тўплаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг