Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қоғозбозлик тиланчиликка қарши — Швеция

Қоғозбозлик тиланчиликка қарши — Швеция

Фото: «Хабар 24»

Швециянинг Эскильстуна шаҳрида тиланчиликка қарши курашишнинг янги усулини ўйлаб топишди: «пассив пул йиғими» билан шуғулланмоқчимисиз, марҳамат, аввал полициядан рухсатнома олинг! Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Эскильстунада «тиланчилик бизнеси» билан шуғулланиш учун лицензия нархи 250 швед кронаси (25 евро) туради ва уни полиция беради. Ариза берувчи мамлакатда қонуний яшаётган ва Швеция ижтимоий суғурта рақамига эга бўлиши шарт. Янги қоида 1 августдан кучга кирди.

Маҳаллий «Eskilstuna-Kuriren» нашри ёзишича, ҳали бирон кимса тиланчиликка рухсатнома сўраб полицияга келмаган.

«Мақсадимиз қоғозбозликни кучайтириш орқали тиланчилик қилишни қийинлаштириш», — «Eskilstuna-Kuriren» шаҳар маъмурияти вакили Жимми Янсондан шундай иқтибос келтирди.


Мавзуга оид: Энди тиланчилик учун жаримага тортилиш ёки қамалиш мумкин


Тиланчилик Швецияда давлат даражасида тақиқланмаган, ҳар бир ҳудуд ўз хоҳишидан келиб чиқиб бирон чора қўллайди. Илгари тиланчиликни бутунлай тақиқлашга уринган айрим швед шаҳарлари маъмурлари шундоқ ҳам аранг кун кечираётган одамларнинг ҳуқуқларини топтовчилар сифатида жамоатчиликнинг ғазабига дучор бўлишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг