Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қор одамини тутинг ва мукофотни қўлга киритинг...»

«Қор одамини тутинг ва мукофотни қўлга киритинг...»

UPI хабарига кўра, АҚШнинг Оклахома штати расмийлари «Қор одами» учун ов мавсумини белгиловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Оклахома вакили АҚШ Вакиллар Палатаси аъзоси, республикачи Жастин Хэмфри нафақат «Қор одами» учун овни қонунийлаштиришни, балки унинг учун маҳсус мавсумини расман ўрнатишни, шунингдек афсонавий мавжудот билан учрашишни истаган ҳар бир кишига лицензиялар беришни таклиф қилган. Сенаторнинг таъкидлашича, бундай қарор штатда туризмни ривожлантиришга туртки беради.

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, Қор одамини фақат тириклайин тутиш керак. Энг омадли овчи 25000 доллар мукофот билан тақдирланади.

Бироқ, ижтимоий тармоқларда Ҳэмфрининг ташаббуси қораланди, фойдаланувчилар ушбу лойиҳа ўрмондаги қотилликларни енгиллаштиради, деган хулоса келганлар.

Аллақачон «мен тукли одамни Қор одами деб адаштириб отиб ташладим», дея чиққанлар ҳам топилган.

Эслатиб ўтамиз, Оклахомада ҳар йили Қор одами шарафига байрам ўтказилади. Шу билан бирга, Хэмфрининг ўзи бу каби мавжудотларнинг мавжудлигига ишонмайди.

Қор одами мавжуд эмаслиги илмий жиҳатдан исботланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг