Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон буғдой ва ун экспорти учун чекловни бекор қилди

Қозоғистон буғдой ва ун экспорти учун чекловни бекор қилди

Бугун, 14 сентябрдан бошлаб Қозоғистон буғдой ва ун экспорти учун квотани бекор қилди. 

Бу қарор жаҳон бозоридаги вазият барқарорлашгани ва Қозоғистонда ғалла ҳосилдорлиги бўйича яхши прогнозлардан сўнг қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 июл куни Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи билан мамлакатдан учинчи мамлакатларга ва ЕОИИ мамлакатларига буғдой ва буғдой унини олиб чиқиб кетиш учун чеклов жорий қилинган эди.

Қабул қилинган қарорда 8 июлдан 30 сентябргача амалда бўладиган чекловлар 550 минг тоннагача буғдой дони ҳамда 370 минг тоннагача буғдой уни экспортини истисно қилар эди.

Қозоғистон ҳукумати, мазкур миқдорий чекловларни республиканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилганини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг