Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди

Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди

Фото: «Zakon.kz»

Қўшни Қозоғистонда 10 августдаги эпидемиологик вазият ҳақида «Zakon.kz» хабар берди.

Манбага кўра, Қозоғистонда касалликни юқтирганлар сони бир суткада 722 тага кўпайган. Шундан 348 нафар бемор — симптомли, 374 нафари симптомсиз ташувчилар.

Қозоғистон бўйича коронавирусга чалинганлар жами сони 100 164 нафарга етди. Соғайганлар — 73 702 нафар, вафот этганлар — 1 291 нафар.

Вирус энг кўп қайд этилган ҳудудлар:

  • Олмаота шаҳри — 13 553 (+120)
  • Нурсултон шаҳри — 13 205 (+156)
  • Атирау вилояти  — 10 617 (+11)
  • Қарағанда вилояти — 9 509 (+87)
  • Шарқий Қозоғистон вилояти  — 7 365 (+90)
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 6 366 (+51)
  • Чимкент шаҳри — 5 114 (+7).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг