Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда энг коррупциялашган соҳалар маълум бўлди

Қозоғистонда энг коррупциялашган соҳалар маълум бўлди

Фото: Zakon.kz

Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги раисининг ўринбосари Ўлан Сарқуловнинг баёнотига кўра, мамлакатдаги ҳар бешинчи жиноят давлат харидлари соҳасида юз беряпти.

Давлат харидларининг бюджет харажатларидаги улуши 30 фоизни, Қозоғистон ЯИМда эса тахминан 5 фоизни ташкил этади. Бу бозорга кучли иқтисодий таъсир дегани. Бюджет харажатларининг катта айланмаси давлат харидларининг коррупцион жозибадорлигини оширмоқда, деди Сарқулов.

Таъкидланишича, 2020 йилдан 2022 йилнинг биринчи чорагига қадар 418 та жиноят иши кўриб чиқилиб, 162 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Таҳлиллар бу жиноятларнинг қарийб 80 фоизи бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бажарилган ишлар учун қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва давлат харидлари ғолиблиги учун пора бериш билан боғлиқ эканини кўрсатди. Давлат маблағларини энг кўп ўзлаштириш қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларида кузатиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг