Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда иккита вилоят чироқсиз қолди, Россия орқали нефт транзити тўхтади

Қозоғистонда иккита вилоят чироқсиз қолди, Россия орқали нефт транзити тўхтади

Қозоғистоннинг иккита вилояти электр энергияси таъминотисиз қолди. Шунингдек Россия орқали нефт транзити ҳам тўхтаб қолган. Бу ҳақда «Интерфакс» томонидан хабар берилди.

Агентлик хабарига кўра, ўта қаттиқ совуқ туфайли электр энергиясида муаммолар юзага келган. Натижада мамлакат шимолидаги иккита вилоят чироқсиз қолди. Ушбу ҳудудда жойлашган нефт узатиш станцияси фаолияти ҳам тўхтаб қолган.

Бироз вақт муқаддам Россия ва Қозоғистонда нефт қазиб чиқариш ҳажми оширилиши айтилган эди. Саудия Арабистони нефт олишни суткасига 75 минг баррелга қисқартирди ва унинг улуши ОПЕК+ томонидан Россия ҳамда Қозоғистонга берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг