Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда қурбонлар хотирасига бир дақиқа сукут сақланди

Қозоғистонда қурбонлар хотирасига бир дақиқа сукут сақланди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизматига тегишли бўлган Ан-26 самолётининг қулаши натижасида ҳалок бўлган тўрт киши хотирасига бугун Олмаота вилоятининг Боралдай қишлоғида ҳарбий шарафлаш маросими бўлиб ўтди.

Қурбонларни кўмиш жойига етказиш учун Миллий хавфсизлик қўмитасининг қуруқликдаги ва ҳаво кучларидан фойдаланилди. Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳалок бўлган ва жароҳат олган ҳарбий хизматчиларнинг қариндошлари ва яқинларига керакли ёрдамни кўрсатиши маълум қилинди.

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига Миллий хавфсизлик қўмитаси идораларида соат 17:22да байроқлар туширилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг