Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров Путин билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди

Рамзан Қодиров Путин билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Гаага Халқаро жиноий судини (ХЖС) мустақил мақомини йўқотганликда айблади. Бу ҳақда у Телеграмда ёзди.

«Халқаро суд мустақил мақомга эга эмаслигини, хориждаги хўжайиннинг буйруғини бажаришга шошилганини кўрсатди», — деган Қодиров.

Шунингдек, у мустақиллик ва холисликни йўқотишда бошқа ташкилотлар, жумладан, Европа Иттифоқи, НАТО ва БМТни ҳам айблади.

Эслатиб ўтамиз, Гаагада жойлашган Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Мария Лвова Беловони ҳибсга олишга ордер берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг