Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Робот-ит полицияга қабул қилинди, лекин тишлаш тақиқланади

Робот-ит полицияга қабул қилинди, лекин тишлаш тақиқланади

Фото: «Businessinsider.com»

АҚШнинг Массачусетс штати полицияси «Boston Dynamics» компанияси билан  итсимон «Spot» роботидан ҳуқуқни муҳофаза қилишда фойдаланишга келишиб олди. Бу ҳақда «Businessinsider» хабар берди.

Полиция «Spot» роботини августдан ноябргача синовдан ўтказди. Энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш, жумладан, гумонланувчи шахс яшириниб олган хавфли жойларни текшириш учун фойдаланиш тўғрисида шартнома имзолашди. «Boston Dynamics» тақдимот видеоролигида робот-ит эшикни очиши ва текшириши намойиш этилган. Маълум қилинишича, робот синовдан муваффақиятли ўтган.

Шартнома шартларига кўра, «Spot» одамларга жисмоний зарар етказиши мумкин эмас. Бу «Boston Dynamics» роботларини харид қилиш ва ижарага олиш бўйича барча шартномаларга хос. Агар робот зарар етказиш ёки қўрқитиш учун ишлатиладиган бўлса, компания уни қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Массачусетс давлат полицияси «Boston Dynamics» компаниясининг роботларини амалиётга татбиқ этган биринчи ҳуқуқтартибот муассасасига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг