Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Ўзбекистонга мазут етказиб беришни сезиларли даражада оширган

Россия Ўзбекистонга мазут етказиб беришни сезиларли даражада оширган

Сўнгги ойларда Россия Ўзбекистонга мазут етказиб беришни сезиларли даражада оширган.

«Бу билан ҳукумат совуқ қиш мавсумида электр станцияларида ёнилғи тақчиллигини бартараф этишга муваффақ бўлди», – дея хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб.

Агентлик Ўзбекистон иссиқлик электр станциялари учун захира ёқилғи сифатида Россия мазутидан фойдаланаётганини тахмин қилади.

«Ўзбекистонда бу йил қиш ғайриоддий совуқ бўлгани учун мазутнинг бир қисми (Россиядан) иссиқлик электр станциясида қўлланилган бўлса керак», – деган трейдерлардан бири ҳам.

Манбаларга кўра, 2022 йилнинг ноябр-декабр ойларида Россиядан Ўзбекистонга 180 минг тоннадан ортиқ мазут жўнатилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 34 минг тоннани ташкил қилган. 2023 йил январ ойи бошидан эса юк ташиш ҳажми 61 минг тоннадан ошган.

Агентлик, шунингдек мазкур фактга Ўзбекистон ҳукумати изоҳ бермаганини ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистон совуқ ҳаво туфайли ички истеъмолнинг ортиши сабабли газ экспортини бутунлай тўхтатган эди. Декабрнинг охирига келиб эса Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак ТАСС агентлигига берган интервьюсида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни ошириш ниятида эканлигини айтган.

Бундан ташқари ҳукумат Туркманистон билан қишки уч ойда табиий газ етказиб беришни кўпайтириш бўйича шартнома имзолаган, бироқ январ ойида газ етказиб беришда ҳам узилишлар кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг