Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия — Хитой  чегарасида «олтин кроссовка»ли сайёҳ қўлга олинди

Россия — Хитой  чегарасида «олтин кроссовка»ли сайёҳ қўлга олинди

Иллюстратив фото

Чита (Россия) божхона ходимлари Хитойга 1,8 килограм олтинни яширинча олиб ўтишга уринган россиялик аёлни фош қилди, деб хабар берди «Life».

Шунча олтини борлигини аёлнинг ўзи оёқ олишидан сездириб қўйган, буни пайқаб қолган божхоначилар дарров металл қидиргични ишга туширишган.


Мавзуга оид: Ҳинд стюардессаси олтин контрабандаси билан қўлга тушди


«Божхона текшируви пайти сайёҳ аёл умумий оғирлиги 1870,27 граммлик сариқ метални кўнгилли равишда топширди. Қуймалар унинг кроссовкаси тагчарми орасига жойланган экан», — дейилади божхона хабарида.

Топилма қиймати тўрт миллион рублга баҳоланмоқда. Аёлнинг айтишича, бунча тилла унга мерос қолган ва уларни Хитойда пулламоқчи бўлган. Бироқ олтин ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган деган гумонлар бор, чунки у қўлбола усулда қуйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг