Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда касалланган чет эл фуқароларини киритган гуруҳ қўлга олинди

Россияда касалланган чет эл фуқароларини киритган гуруҳ қўлга олинди

Фото: «ТАСС»

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) минтақавий бошқармаси ходимлари Свердловск вилоятига 5,5 минг чет эл фуқаросини ноқонуний равишда олиб кирган гуруҳни қўлга олишди. Бу ҳақда Ura.ru  манбаларига таяниб Lenta.ru хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, мигрантлар асосан МДҲ мамлакатлари фуқаролари бўлган.  Уларнинг аксариятида COVID-19, «сил касаллиги» ва бошқа бир қатор хавфли касалликлар ташхисини тасдиқлаган. 

Гуруҳ аъзолари рўйҳатдан ўтказиш эвазига ҳар бир чет эл фуқаросидан 1 500 рубль миқдорида пул олганлиги аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ноқонуний миграцияни ташкил этиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тинтувлар давомида жиноятчилардан қарийб 15 миллион рубль, шунингдек, муҳожирларнинг Россия Федерацияси ҳудудига ўтишини ташкил қилиш учун ҳужжатлар мусодара қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг