Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда «Халқ хизматчиси» сериали тўхтатилди. Зеленский бунга муносабат билдирди

Россияда «Халқ хизматчиси» сериали тўхтатилди. Зеленский бунга муносабат билдирди

«Халқ хизматчиси» сериалидан кадр.

Россиянинг ТНТ телеканали «Квартал 95» студияси томонидан ишланган «Халқ хизматчиси» сериали намойишини тўхтатди. Ушбу сериалда бош образни Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский ижро этган.

Шунингдек, намойиш этилган биринчи қисмда президент Путинга оид ҳазил саҳнаси ҳам кесиб ташланган.

Зеленский «1+1» телеканалига берган интервьюси давомида мазкур воқеа ҳақида ҳам гапириб ўтган. У Россия телеканалида сериал намойиши тўхтаганидан афсусда эканини билдирган.

- Жуда афсусдаман, бу бир стратегия эди. Биласизми, кимдадир атом қуроли бор, қимдадир «Халқ хизматчиси» -, деган Украина раҳбари эфирда.

Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни Норманд форматидаги саммит давомида Россия ва Украинанинг амалдаги раҳбарлари илк бор учрашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг