Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг нефть танкерлари ғойиб бўлмоқда

Россиянинг нефть танкерлари ғойиб бўлмоқда

Сўнгги 10 кун ичида камида учта нефть ташувчи танкер радар кузатув тизимларидан ғойиб бўлиб қолди. Охирги марта кемалар Португалиядан унча узоқ бўлмаган Азор ороллари яқинида бўлган, деб хабар бермоқда Bloomberg. Радарлардан Осиёга йўл олган танкерлар ҳам ғойиб бўла бошлаган.

Қайд этилишича, Азор ороллари яқинида танкерлар нефтни бошқа кемаларга ўтказган бўлиши мумкин.

Журналистларнинг тахминига кўра, Россияга қарши кенг қўлланилаётган тақиқлар фонида баъзи харидорлар ёқилғини яширин ҳолда сотиб олишаётган бўлиши эҳтимоли бор. Бундай усулни аввал санкцияларга учраган Эрон ва Венесуэла нефт ташувчилари қўллашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг