Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг халқаро захиралари 700 миллион долларга кўпайди

Россиянинг халқаро захиралари 700 миллион долларга кўпайди

Фото: «ТАСС»

Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафта мобайнида 700 миллион АҚШ долларига кўпайиб, 13 июль санасига кўра, 460,3 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий банки маълумотларига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Шу йил 6 июль куни мамлакат захираси 459,6 миллиард доллар эди. Орадан бир ҳафта ўтиб 460,3 миллиард долларга етди», — дея ахборот берган Россия Марказий банки.

Россиянинг халқаро (олтин-валюта) захираси Россия ҳукумати ва Марказий банк тасарруфида бўлган юқори ликвидли хорижий активлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг