Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саакашвили иккиланиб қолди: борсамми ё бормасамми?

Саакашвили иккиланиб қолди: борсамми ё бормасамми?

Фото:«112 Украина»

Украинадаги президент сайловининг биринчи тури дастлабки натижалари Грузия давлати ва Одесса (Украина) собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг режаларига ўзгартириш киритиб юборди. Гап шундаки, сиёсатчи яқинда сайловнинг эртасига, яъни 1 апрелда куни Украинага учаётганини билдириб, гапининг тасдиғи тариқасида самолёт чиптасини кўрсатган эди.

Бироқ сафар амалга ошмайдиган кўринади. Чунки, Украинанинг амалдаги раҳбари Пётр Порошенко катта эҳтимол билан сайловнинг иккинчи турида қатнашадиган бўлиб турибди. Саакашивили эса икки йил аввал айнан Порошенконинг фармонига билан Украина фуқаролигидан маҳрум қилиниб, мамлакатдан чиқариб юборилганди. «Мен Порошенко икки турига ўтмаган тақдирдагина Украина бормоқчи эдим, афтидан бунақа бўлмайди, чоғи. Агар иккинчи турга у эмас, Юлия Тимошенко ўтганида эди, оёғимни қўлга олиб учган бўлардим», деди у «Макси-ТВ»га берган интервьсида.

Гап орасида Саакашвили яқин келажакда барибир Украинага боражагини алоҳида таъкидлади.

Куни кеча Украинада бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, сўз устаси Владимир Зеленский ва амалдаги раҳбар Пётр Порошенко бошқалардан кўпроқ овоз олгани маълум бўлди. Бироқ иккала номзод тўплаган овозлар ғалаба учун етарли бўлмагани боис сайловнинг иккинчи тури ўтказилиши ҳозирданоқ ойдинлашиб қолди. Саакашвилининг ҳаммаслаги бўлмиш собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эса сайловда учинчи натижани қайд этиб, пойгадан тушиб қолгани деярли аниқ.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг