Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияга ёқмаган қитъа қирғоғининг ярмини йўқ қилиб юборади — «Сармат» ракетаси таърифланди

Россияга ёқмаган қитъа қирғоғининг ярмини йўқ қилиб юборади — «Сармат» ракетаси таърифланди

Фото: Vesti.ru

«Сармат» қитъалараро баллистик ракетаси Россияга ёқмаган қитъа қирғоғининг ярмини йўқ қилиб юбора олади. «Билим» жамиятининг «Янги уфқлар» марафонида «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин Россиянинг қирғин қуроли кучини шундай таърифлади.

Рогозин «Ангара» ракеталарига ҳам тўхталди. Уларнинг барчаси Плесецк космодромига юборилган. «Ангара»лар — ҳарбий ракеталар, мудофаа вазирлигиги буюртмаси асосида учирилади, деди «Роскосмос» раҳбари.

20 апрел куни Плесецк космодроми шахтасидан давлат синовлари доирасида «Сармат» баллистик ракетасига биринчи старт берилганди.

«Сармат»лар «Воевода» ракеталари ўрнини эгаллайди. РФ мудофаа вазирлиги янги ракеталар олис масофалардаги нишонларга зарба бера олишини, турлича парвоз траекторияларига эгалигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг