Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони кўп йиллик мунозаралардан сўнг никоҳ ёшига ўзгартириш киритди

Саудия Арабистони кўп йиллик мунозаралардан сўнг никоҳ ёшига ўзгартириш киритди

Фото: «РИА Новости»

Саудия Арабистони ҳукумати кўп йиллик мунозаралардан сўнг эрта никоҳга тақиқни жорий этишди: қонунга биноан 18 ёшдан кичик бўлмаган шахсларнинг никоҳига рухсат этилади, деб хабар берди «Saudi Gazette» нашри.

Маълумотга кўра, адлия вазири Валид ас-Самаани янги қонунни барча маҳаллий судларга тарқатган.

Борди-ю, 18 ёшга тўлмаган ўспирин никоҳдан ўтмоқчи бўлса, махсус суднинг ижозатини олишига тўғри келади. Суд эрта никоҳ ёшларнинг ва уларнинг келажагига салбий таъсир қилиш-қилмаслигини ҳал этади.

ЮНИСЕФ ҳисоб-китобига кўра, ҳар йили дунё бўйича қарийб 39 мингта бола никоҳдан ўтади.

Янги қонун жорий йил январда 15 ёшдан кичик ўсмирларнинг уйланишини тақиқловчи қонуннинг кучга киришидан сўнг қабул қилинди. Бунгача Саудия Арабистонида никоҳдан ўтишда минимал ёш қонунда белгиланмаганди. Шу туфайли қизларни узатиш долзарб масалага айланганди. 2017 йилда Саудия парламенти — Мажлис аш-Шура (маслаҳат кенгаши)нинг бир қанча вакиллари 15 ёшга тўлмаган қизларнинг никоҳга киришини тақиқлашни талаб қилиб адлия вазирлигига мактуб йўллайди.

Жаҳон иқтисодий форуми маълумотига кўра, дунёнинг 117 мамлакатида никоҳдан ўтиш ёши қонунан белгиланмаган ёки муайян шароитларда болаларнинг никоҳдан ўтишига рухсат этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг