Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистонида аёллар ҳарбий соҳада ишлаш ҳуқуқига эга бўлди

Саудия Арабистонида аёллар ҳарбий соҳада ишлаш ҳуқуқига эга бўлди

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлигининг эълон қилишича, эндиликда Қиролликдаги эркаклар ва аёллар ягона қабул портал орқали ҳарбий хизматга ҳужжат топширишлари мумкин.

Аёллар Саудия Арабистони армияси, ҳаво мудофааси, флоти, стратегик ракета кучлари ва Қуролли Кучларнинг тиббий хизматларида хизмат қилиш учун рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўладилар.

Вазирлик хабарига кўра, ушбу янгиликлар валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг «Vision 2030» ташаббуси асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек, ташаббус Саудия Арабистони аёлларини турли соҳаларда фаол бўлишларини таъминловчи ислоҳотларни ўз ичига олади.

Саудияда Қуролли кучлари сафига хизмат қилмоқчи бўлган аёл 21 ёшдан 40 ёшгача, бўйи 155 сантиметр ва ундан юқори, давлат хизматчиси бўламаслиги талабларига тўла мос келиши шарт. Шунингдек, хизмат қилиш истагидаги аёл қабул тартибини ўташи, судланмаган бўлиши ва тиббий жиҳатдан хизматга яроқли бўлиши лозим. Ўрта мактабни тугатганлиги ҳақида маълумоти ва энг асосийси Саудия Арабистони фуқароси бўлмаган кишига турмушга чиқмаслиги керак бўлади.

Шу жумладан Саудия Арабистонида эркаклар учун хизмат ёши 17 ёшдан 40 ёшгача бўлиб, бўйи 160 см дан паст бўлмаслиги керак

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг