Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёрамиздаги энг кекса аёл вафот этди

Сайёрамиздаги энг кекса аёл вафот этди

Фото: ТАСС

Россиянинг Астрахань вилоятида яшовчи, дунёдаги энг кекса аёл сифатина тан олинган Танзиля Бисембеева вафот этди, деб хабар берди «Российская газета».

Танзиля Бисембеева Астрахань вилоятининг Красноярск туманида, ўзи туғилиб ўсган Алча посёлкасида дафн этилди. Бисембеева 2016 йили расман дунёдаги энг кекса аёл сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган эди.

Онахон яна олти ойдан сўнг 125 ёшга кирган бўларди.

Уч асрни кўрган Танзиля Бисембеева қатор тарихий воқеалар гувоҳи: инқилоб, иккита жаҳон уруши, собиқ иттифоқнинг тарқаб кетиши. Саккиз фарзандли оиланинг тўнғичи бўлган. Ўзининг эса уч ўғли, 10 нафар невараси, 25 нафар чевараси, икки нафар эвараси бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг