Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сербия Россияга қўшилиш бўйича «референдумлар» натижаларини тан олмайди

Сербия Россияга қўшилиш бўйича «референдумлар» натижаларини тан олмайди

Фото: Iz.ru

Сербия босиб олинган Украина ҳудудларининг Россияга қўшилиши ҳақидаги «референдумлар» натижаларини тан олмайди, дейилади BBC хабарида. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Никола Селакович баёнот берди.

Сербия Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган Европадаги саноқли мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Селаковичнинг таъкидлашича, бир томондан, Белград БМТ низомлари ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва меъёрларига мувофиқ, бу «референдумлар» натижаларини тан олиши мумкин эмас.

«Бошқа томондан, бу бизнинг миллий манфаатларимиз, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни сақлаш ва чегаралар дахлсизлиги тамойилига содиқлик сиёсатимизга мутлақо зиддир», — деди Селакович.

Украинанинг рус ҳарбийлари назорати остидаги ҳудудларида жума кунидан бери Россияга қўшилиш бўйича «референдумлар» ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг