Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореянинг «энг ашаддий рақиби» қайси давлат экани айтилди

Шимолий Кореянинг «энг ашаддий рақиби» қайси давлат экани айтилди

КХДРнинг ҳақиқий душмани — бу АҚШ, Жанубий Корея эмас. У шунчаки иттифоқдошидан «фойдаланмоқда», дейилади Корея Марказий Телеграф агентлигида чоп этилган халқаро сиёсатга оид мақолада.

«Жанубий Кореядан фойдаланган ҳолда ўз мақсадини амалга оширишни режалаштираётган Қўшма Штатлар  — бу кўзларини ўз бармоқлари билан ўйиб олмоқчи бўлган одамнинг бемаъни ҳаракатига ўхшайди», — деб ёзади агентлик сиёсий шарҳловчиси Ким Мёнг Чол.

Қайд этилишича, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея расмийлари ўзларининг «тажовузкор амбициялари»ни аниқ очиб беришган.

Айтиш жоизки, Доналд Трамп маъмурияти даврида уч марта олий даражада саммитлар ўтказилди, аммо уларда бирор инқилобий қарор ва келишувлар кўзга ташланмаган. 

Аввалроқ, КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатдаги сўнгги йиллардаги вазиятни «тарихдаги энг қийини» деб таърифлагани маълум қилинганди. Европанинг махсус таҳлилчиларига кўра, бу баёнот шимоллик лидернинг «таслим» бўлганини ёки КХДРда чуқур иқтисодий инқироз яқинлашаётганини англатиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг