Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сичқон 1,23 миллион рупийни еб қўйди

Сичқон 1,23 миллион рупийни еб қўйди

Фото:«HDFC Bank»

Ҳиндистонда бир банкоматдаги 1,23 миллион рупийни сичқон еб қўйди. Бу ҳақда «India Today» нашри маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, банкомат 20 майдан 11 июнгача ишламаган. Банк ходимлари 11 июнь куни банкоматни очиб, ичини текширишса, ундаги катта миқдордаги пулни сичқонлар майдалаб ташлаган экан.

Банкоматда жами 2 миллион 948 минг рупий бўлган (340 миллион сўмга яқин). Пул қутиси 500 ва 2000 рупийлик пуллар билан тўлдирилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан полицияга мурожаат қилинган. Суриштирув давом этаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг