Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирли ҳайдовчи: «Кексалар ва болаларнинг лаънати қотиллари»

Сирли ҳайдовчи: «Кексалар ва болаларнинг лаънати қотиллари»

Фото: «Reuters»

Номаълум кимса бошқарувида бўлган автомобиль Германия канцлери Ангела Меркель идораси дарвозасига бориб урилган, дея хабар берди «Reuters» гувоҳларнинг сўзларига таяниб.

Ҳайдовчиси ғойиб бўлган машинада «Кексалар ва болаларнинг лаънати қотиллари» деган ёзув чиққанлиги айтилмоқда.

Жабрланганлар ва қурбон бўлганлар ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот йўқ. Сирли ҳайдовчининг ҳибсга олиниши ҳақида ҳам бирорта хабар келтирилмаган. Юз берган ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Меркелнинг ўзи ҳодиса пайтида Германия федерал ерлари раҳбарлари билан видеоконференция ўтказиши, унда изоляция тартибларини узайтириш ҳамда коронавирус тарқалишига қарши навбатдаги қадамлар муҳокама қилиниши керак эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг