Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирли касаллик йигитнинг танасини шарга айлантирди

Сирли касаллик йигитнинг танасини шарга айлантирди

Фото: «РИА Новости»

Сужит Кумар исмли ҳиндистонлик йигит 12 йилдан бери сирли касалликдан азият чекади: оқибатда унинг қорни аномал даражада катталашиб кетди, деб ёзади «Daily Mail».

Журналистларга берган интервьюсига кўра, илк аломатлар унда етти йил муқаддам пайдо бўлган. Болани шифохонага олиб боришган, лекин докторлар сабабини топишолмаган.

Ўшандан буён унинг қорни ўсишда давом этган. У нафақат ноқулайлик, балки оғриққа ҳам сабаб бўлган.

Фото: «Newslions»

Шунга қарамай, ҳамроҳ ошқозон-ичак йўли касалликлари — кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея — унда кузатилмаган. Кумарга эндоскопия қилдириш учун Нью-Делига йўлланма беришди, бироқ пойтахтга бориш учун унинг пули етмади.

Йигитнинг айтишича, болалиги ва ёшлиги осон кечмаган. Тенгдошлари роса унинг жиғига тегишган, баҳайбат қорни туфайли спортнинг ҳеч қайси турига қатнашолмаган. Ҳозир ҳаёти изига тушган: у велосипед заводига механик бўлиб ишга кирган.

«Менга ишга қатнаш ёқади. Ҳамкасбларим умуман устимдан кулишмайди», — дейди Кумар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг