Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ вазирнинг мол-мулкига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Собиқ вазирнинг мол-мулкига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Алексей Улюкаев.

Фото: «primechaniya.ru»

Алексей Улюкаевнинг мол-мулкларига қўйилган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Собиқ вазир салкам уч йил аввал порахўрликда айбдор деб топилиб, саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, қўшимчасига унга 130 миллион рубль миқдорида жарима ҳам тайинланган эди. Жарима қоплангунча суд собиқ амалдорнинг миллий ва хорижий валютада очилган 67 миллион рубль ва 1,3 милллион долларлик банк пластик карталари, 250 минг доллар нақд пули, Москва ва Смоленскдаги уйи, шахсий автомобили, қуйингки, қимматбаҳо соатларигача тақиқ солганди. Жарималар тўла қоплангач, мол-мулкларга нисбатан қўйилган тақиқлар ечилгани айтилмоқда.

Бир неча йил Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Алексей Улюкаев 2017 йилнинг охирида «Ростнефть» компанияси раҳбари Игор Сечиндан 2 миллион доллар пора олаётганида қўлга тушган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг