Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сохта шифокор суд қилинади: у COVID-19 вакцинасига қарши 600 та қалбаки маълумотнома ёзиб берган

Сохта шифокор суд қилинади: у COVID-19 вакцинасига қарши 600 та қалбаки маълумотнома ёзиб берган

Фото: «ABC»

Aвстралиялик аёл шифокор ниқоби остида коронавирус инфекциясига қарши вакцинациядан озод қилувчи 600 та қалбаки маълумотнома ёзиб берди. Энди уни 10 минг доллар жарима ва қамоқ жазоси кутмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берган.

Қайд этилишича, Квинсленд штатида яшовчи 45 ёшли аёлнинг тиббиёт билан шуғулланиш сертификати бўлмаган. Қўлга олинган шахс айбига иқрор бўлмаяпти. У бундай сертификатлар беришга ҳақли эканлигини айтмоқа. Чунки у коронавирус инфекциясига қарши мажбурий вакцинацияга қарши.

Полиция бундай сертификатларни олган одамларни қидирмоқда. Сохта шифокор устидан суд жараёни 28 октябрда бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг