Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суперзамонавий экологик уй ҳашаротлар масканига айланди (фото)

Суперзамонавий экологик уй ҳашаротлар масканига айланди (фото)

Фото: «Daily Mail»

Хитойнинг Чэнду шаҳрида бунёд этилган экологик тураржой пашша-чивинлар масканига айланди. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда.

Меъморлар ғоясига кўра, шаҳардаги энг замонав тураржой мажмуаси «тик ўрмон» вазифасини бажариши керак эди. Бунинг учун ҳар бир хонадон балконида дарахт-буталар экишди.

Аммо яшовчиларнинг ҳаммасиям ўз «томорқаси»га етарлича эътибор бераётгани йўқ, оқибатда қаровсиз дарахтлар кислород манбаи эмас, балки чивин, пашша каби ҳашаротлар яшайдиган ва кўпаядиган маконга айланди. Ҳозирга келиб Хитойдаги бу мажмуа суперзамонавий экоуйдан кўра, кўпроқ постапокалипсис фильмлар суратга олинадиган декорацияга ўхшайди.

Чэндудаги экологик тураржой мажмуаси 800 дан ортиқ хонадонга эга саккизта кўп қаватли уйдан ташкил топган. Маҳаллий кўчмас мулк агентлиги хабарига кўра, 2020 йил апрелида барча хонадонлар сотиб тугатилган. Шунга қарамасдан, аксарият хонадонларда бир жон яшамайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг