Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таиландда тиббиёт ходимлари учун бепул саёҳатлар режалаштириляпти

Таиландда тиббиёт ходимлари учун бепул саёҳатлар режалаштириляпти

Фото: «Tass.ru»

Таиланд Молия вазирлиги тиббиёт ходимлари учун бепул саёҳатларни тақдим этувчи ички туризмни кенг миқёсда тарғиб қилиш режасини маъқуллади, дея хабар берди «Bangkok Post».

Тўрт миллион кишига 2000-3000 бат (624-936 минг сўм атрофида) миқдорида ваучерлар бериш ва 1,2 миллион тиббиёт ходими учун бепул сафарлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Кампания иқтисодиётни рағбатлантириш ва туризмни тиклашга қаратилган, деди туризм ва спорт вазири Фифат Ратчакитпракарн.

Унинг айтишича, мазкур акция доирасида мамлакатдаги тўртта ҳудуднинг ҳар бирига бир миллиондан ваучер ажратилади. Улар июлдан октябргача тақдим этилади.

Маҳаллий сайёҳлар меҳмонхонага жойлашишда ваучерни олиши учун махсус дастур ёрдамида рўйхатдан ўтиши керак. Сўнгра ҳукумат электрон ҳамён орқали меҳмонхоналардаги хоналар, ресторанлар, спа-салонлар ёки сувенирларга ишлатиш мумкин бўлган чегирмаларни тақдим этади.

Бундан ташқари, бир миллиондан ортиқ таиландлик тиббиёт ходимлари учун маҳаллий туроператорлардан фойдаланиб уч кунгача бепул сафар қилишини режалаштирмоқда.

Таиланд сайёҳлик бошқармаси бошлиғи Ютасаканинг сўзларига кўра, ҳозир дастурнинг умумий бюджети тахминан 8-12 миллиард батни ташкил этмоқда, лекин у кўпайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг