Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тинч океанидаги улкан «пластик доғ»: чиқинди «эгалари» аниқланди

Тинч океанидаги улкан «пластик доғ»: чиқинди «эгалари» аниқланди

Фото: Postila

Океанларда йил сайин пластик чиқиндилар миқдори ошиб боряпти, дастлабки маълумотларга кўра, «денгиз чиқиндиси» қарийб икки триллион пластик буюмлардан ташкил топган. Янги тадқиқотда унинг атиги бир қисми — Тинч океанида сузиб юрган улкан «пластик доғ» ўрганилди, деб хабар берди Daily Mail.

Тинч океани шимолидаги улкан «пластик доғ» қарийб 1,6 млн квадрат километр майдонни эгаллаган. Ўзбекистон ҳудудидан 3,5 баравар катта!

Ушбу тадқиқотда олимлар улкан «пластик доғ»дан олинган намуна — 570 килограмм қаттиқ пластик чиқиндини ўрганишди.

Фото: The Ocean Cleanup

Чиқиндиларнинг учдан икки қисми Хитой ва Японияга тегишли бўлиб чиқди. Бошқа мамлакатлар ҳам «қараб тургани» йўқ: чиқиндининг 10 фоизи — Жанубий Корея, 6,5 фоизи — АҚШ, 5,6 фоизи — Тайван ва 4,7 фоизи — Канаданики.

Фото: Controlab/LightRocket

Улкан «пластик доғ»га бу чиқиндилар қандай келиб қолган?

Буни ҳам аниқлашди: пластиклар қуруқликдан келмаган, балки балиқчиларнинг иши. «Пластик доғ» асосан балиқчилик анжомларида ишлатиладиган турли пластик қисмлар (қопқонлар, сув юзида қалқиб турувчи мосламалар ва ҳоказолар) йиғилмаси бўлиб чиқди.

Фото: The Ocean Cleanup
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг