Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тириклайин кўмилган чақалоқ қутқарилди

Тириклайин кўмилган чақалоқ қутқарилди

Фото: «ТАСС»

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тириклайин кўмилган чақалоқ қазиб олинди. Ҳозир у шифохонада, деб хабар берди «Рамблер».

Гўдакни ўлган қизини кўмаётган қишлоқ фуқароси топиб олган. Қизчани сопол хумчага солиб, тахминан 90 см ер остига кўмиб қўйишган. Уни шу заҳоти шифохонага олиб боришган. Ҳозир чақалоқнинг саломатлиги тикланмоқда, деб ёзади «BBC».

Полиция ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

«Боланинг ота-онасини топишга уриняпмиз. Улар ўзаро келишиб шундай қилишган, деган гумондамиз», — дейди маҳаллий полиция вакили.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий киши туғилган заҳоти ҳаётдан кўз юмган ўз қизи учун қабр қазиётганда кураги бехосдан хумчага тегиб кетади. Очиб қараса, ичида, не кўз билан кўрсинки — тирик чақалоқ.

Ҳиндистонда қизлар, айниқса, аҳолининг ночор қатлами учун молиявий муаммо ҳисобланади. Шу боис туғилган заҳоти болаларни ўлдириш ҳолатлари кўп учрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг