Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда 2 йил деганда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар оширилмоқда

Тожикистонда 2 йил деганда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар оширилмоқда

Фото: «sputnik-tj»

Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Каҳҳорзода 3 август куни Душнабе шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иш ҳақи, пенсиялар ҳамда стипендиялар оширилиши ҳақида хабар берди.

Ушбу қарор декабр ойида Президент Имомали Раҳмон ташаббуси парламентга йўллаган мурожаати доирасида амалга оширилади.

Вазир электр тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш шунунгдек, ҳарбий кадрлар ҳодимларининг иш ҳақи миқдорини 10% га ошганини, бошқа жамоат ташкилотлари ҳодимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар эса - 15%га кўтарилишини таъкидлади.

«Ушбу ташаббусни амалга оширишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ», — дея қўшимча қилди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда сўнгги марта иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар 2016 йилнинг июлида 15%, 30 гача кўтарилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг