Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Толибон» Кобулдаги аёллар намойишида ўт очди

«Толибон» Кобулдаги аёллар намойишида ўт очди

«Толибон» кучлари Aфғонистон пойтахти Кобулда аёллар намойишини тарқатиш учун ҳавога ўт очди, жабрланганлар бор.

Бу ҳақда «РИA Новости» манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Aёллар «Толибон» Кобулни эгаллаган 15 августнинг бир йиллиги олдидан намойиш ўтказишган. Намойишчилар эркинлик, таълим олиш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи шиорлар билан чиқишган.

Хабарга кўра, намойишда Afghan Times ва Roidad News нашрлари журналистлари ҳам жароҳат олган. 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда катта ёшдаги қизларга таълим олишига тақиқ давом этмоқда. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг