Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» махсус комиссия тузганини эълон қилди

«Толибон» махсус комиссия тузганини эълон қилди

Фото: «Kulikovets.ru»

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати Кобул хавфсизлигини таъминлаш учун махсус комиссия тузди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Ааmaj News агентлиги маълум қилди.

«Вақтинчалик кабинет раиси ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар бошчилигида пойтахт хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус комиссия тузилди», — дея хабар берган «Толибон» вакили.

Қайд этилишича, комиссия Кобулдаги таҳдидлар, хусусан, қуролли ҳужумлар, ракета ёки экстремистлар томонидан уюштирилиши мумкин бўлган террор ҳужумларининг олдини олиш мақсадида тузилган.

Охирги бир ой мобайнида Кобулга бир нечта ракета ҳужумлари уюштирилди, улар учун жавобгарликни ИШИДнинг Хуросондаги жангарилари ўз зиммасига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг