Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Толибон вакили Қобулда Қозоғистон делегациясини қабул қилди

Толибон вакили Қобулда Қозоғистон делегациясини қабул қилди

Фото: «Getty Images/Anadolu Agency»

Толибон радикал ҳаракати томонидан Aфғонистон муваққат ҳукумати бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган Мулла Aбдул Ғани Бародар Кобулда Қозоғистон делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда 17 октябрь, якшанба куни Aфғонистон Ислом Aмирлиги (АИА) матбуот хизмати хабар берди.

«АИА муваққат ҳукумати раиси ўринбосари Мулла Aбдул Ғани Бародар Кобулдаги қароргоҳида Қозоғистон Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Талгат Калиев, шунингдек, Марказий Осиё республикасининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Казиханни қабул қилди. Учрашувда Aфғонистондаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди», – деб ёзади ТAСС.

Куни кеча Афғонистон Ислом Амирлигининг Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келгани, Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг