Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўнғизлар италиялик наркодилерларни қўлга олишга ёрдам берди

Тўнғизлар италиялик наркодилерларни қўлга олишга ёрдам берди

Фото: «Metro»

Кокаинни ўрмонга яшириб қўйган италиялик гиёҳвандфурушларнинг режасини ёввойи қобонлар чиппакка чиқарди, дея хабар берди «Metro».

Нашрнинг маълум қилишича, жониворлар нафақат баҳоси 17 минг фунт стерлингга тенг яширин жойни топишди, балки кокаинни бутун ўрмонга сочиб ташлашди. Бу полициячиларнинг қидирув ишларини анча енгиллаштириб юборди.

«Metro»нинг ёзишича, италиялик ҳуқуқ-тартибот ходимлари «ҳодиса» ҳақида гиёҳвандфурушларнинг гап-сўзидан билиб қолишган: улар ўзаро ёввойи ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатидан шикоят қилишган.

Полициячилар гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган тўрт нафар кишини ҳибсга олишга муваффақ бўлишди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг